Резиденция меҳмонлари Ғаллаорол ва Самарқандда

Болгариядан Боян Ангелов билан Мария ҳам келди.

Боянни ёзувчи Мирзапўлат ака ва оиласи билан қолдирдик.

Бугун вилоятларга сафаримиз бошланади. Кузатиш, постларимизни улашиш, сафимизга қўшилиш, энг муҳими, савол беришда давом этинг!

Жиззахнинг Ғаллаоролида бетакрор халқаро ижодий учрашув, зиёрат, мушоира.

Шоирлар Бекназар, Сайфиддин, Ғайратжон, Муқаддас ва ажойиб волонтёрлар жамоасига минг раҳмат!

Ҳам ўзи яйраган, ҳам чет элликларни қойил қолдирган ўзбегим бор бўлсин!

Самарқанд зиёратини устоз журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг Боғимайдон маҳалласидан бошладик.

Ҳенриетта, Аттила, Ирена ва Ёрма билан халқаро баҳорги делегациямиз тўлиқ бўлди.

Каттақўрғондан меҳмонларимиз билан танишиш учун ижодсевар дўстлар даврамизга қўшилишди.

Регистонда халқаро мушоира бошланди.

Катта рассом дўстимиз Аҳмад Умаров ижодхонасида халқаро гурунг қизиди.

Ғаллаоролдан бир гуруҳ ёш ижодкорлар қўшилди. Баракалла – ижод ва ҳамкорлик истаги мана шундай бўлади!

Конигилда дўстимиз Меҳрож ва Уста Илҳом ижод марказида мулоқотимиз давом этди.

Жиззахда ўрта мактаб ва “Баркамол авлод”да ўтган учрашувлар унда қатнашганларнинг эсида бутун умр қолишига кимдирам шубҳа қилармиди?