Хотиржам ва мазмунли яшаш

Малайзия, Сингапур ва Индонезияда одамларнинг камтарлигидан энг кўп таъсирландим. Масжидлар ҳам, уйлар ҳам кўпинча содда ва яшаш учун етарлича қулай. Бу ерларда бойликни кўз-кўз қилишдан кўра, хотиржам ва мазмунли яшаш муҳимроқдек.

Яна бир муҳим жиҳат — табассум ва хушмуомалалик маданияти. Одамлар бир-бирига самимий муносабатда, кулимсираб саломлашади. Мен исломнинг меҳр-оқибат ва ҳурмат каби қадриятлари айнан шу кундалик одатларда ҳис қилдим.

Бу мамлакатларда мусулмонлар орасида замонавий илм-фан, санъат, адабиёт ва мусиқага қизиқиш кучли. Диний қадриятлар билан бирга билим ва ижодкорликка ҳам катта аҳамият берилади. Менимча, шу жиҳат жамият тараққиётига муҳим ҳисса қўшмоқда.