Кимё университети ва Риштон

Кимё халқаро университети Наманган филиалидаги гўзал учрашувдан лавҳалар. Бир устоз зўр савол берди: бугунги халқаро вазиятга ёзувчи ё шоирнинг қандай таъсири бор? Ҳар бир меҳмоннинг жавоби айрича янгради. Сиз қандай фикрдасиз? Дима Қаюм билан Риштонда: бозордаги кутубхона, ҳаммани лол қолдирган[…]

Баракалла, Наманган санъат коллежи!

Наманган санъат коллежидаги дилкаш учрашув, беқиёс концерт ва мулоқот ҳам чет эллик ижодкорлар, ҳам мезбон ва талабалар хотирасида узоқ йиллар сақланиб қолишига шубҳа йўқ! Меҳмонлар ушбу коллежни Болгария, Австралия, Вьетнам, Словакия ва Туркиядаги мусиқий жамоалар билан боғлашга, икки томонлама маданий[…]

LSL – Намангандаги бош қароргоҳимиз

Намангандаги LSL хусусий мактаби дастуримиз учун штаб-квартира. Бу файзли ўқув маскани ҳар сафар бағрини жуда кенг очади. Бу мактаб устоз ва ўқувчилари халқаро ижодкорлар учун беғараз мезбонлик қилишади. Анваржон дўстим ва самимий, дилкаш жамоасига катта омад тилайман! Аллоҳ ҳаммаларининг илмларини[…]

Андижонда яйрадик!

Андижонда водий булбули Турсуной Содиқованинг издошлари ҳалиям бор, алҳамдулиллаҳ! Инглиз, рус, турк тилларида бемалол мулоқот қилаётган хусусий мактаб ёшларини кўриб, жудаям завқландик! Мария Филипова Болгариянинг Бургас шаҳри Андижон билан биродарлашган шаҳар эканини ҳаммамизга эслатаркан, бу икки шаҳар дўстлик ипларини қайта[…]

Резиденция меҳмонлари Ғаллаорол ва Самарқандда

Болгариядан Боян Ангелов билан Мария ҳам келди. Боянни ёзувчи Мирзапўлат ака ва оиласи билан қолдирдик. Бугун вилоятларга сафаримиз бошланади. Кузатиш, постларимизни улашиш, сафимизга қўшилиш, энг муҳими, савол беришда давом этинг! Жиззахнинг Ғаллаоролида бетакрор халқаро ижодий учрашув, зиёрат, мушоира. Шоирлар Бекназар,[…]

Дўстлар қўллови

Вьетнамлик меҳмонимиз ҳам келди. Маърифатпарвар Музаффар дўстимиз ошга таклиф қилди, Чорсу бозоридан совғалар ва олмалар олиб ҳаммамизнинг кўнглимизни шод этди, барака топсин! Миллий боғ, Шаҳидлар хиёбони, Кўкалдош мадрасасини кўрсатдик, қисқача тарихидан сўзладик. Йўл-йўлакай талабалар ҳам бизга қўшилиб олишди. Мушоира кун[…]

Резиденция дастуримиз пресс-релизи

Пресс-релиз Ўзбекистонда мустақил халқаро ижодий резиденция дастури эртага бошланади Тошкент, Ўзбекистон – 2025 йил 4 апрель – Ўзбекистонда мустақил халқаро ижодкорлар резиденция дастури эртага, 2025 йил 5 апрелда бошланади ва 20 апрелгача давом этади. 2018 йилда ташкил этилган ушбу уникал[…]

Ирена Кобальд отаси Тошкентда

Меҳмонимиз Ирена Кобальднинг отаси Антон Кобальд 1900-йиллар бошида Тошкентга келиб қолган, ўлкамизда бир неча йил яшаган. Иренани Ўзбекистонга узоқ йиллар тортиб турган нарса отаси босган изларни кўриш ҳам эди. Бу ерда отамдан зурриёд қолган бўлиши мумкин, деган хаёлда. “Одамларнинг кўзига[…]