Ирена Кобальд отаси Тошкентда

Меҳмонимиз Ирена Кобальднинг отаси Антон Кобальд 1900-йиллар бошида Тошкентга келиб қолган, ўлкамизда бир неча йил яшаган.

Иренани Ўзбекистонга узоқ йиллар тортиб турган нарса отаси босган изларни кўриш ҳам эди. Бу ерда отамдан зурриёд қолган бўлиши мумкин, деган хаёлда. “Одамларнинг кўзига боқишдан тўймаяпман” дейди у.

Ирена отасининг Тошкент йиллари ҳақида жуда кам маълумотга эга. Аммо у ўтган аср бошларида Тошкентдаги қайсидир университетда дарс берган эстониялик бир муаллим (фамилияси Менгалис экан) отасининг ўша пайтдаги дўсти ва устози бўлганини айтяпти. Менгалиснинг оиласи, болалари, авлоди ҳалиям Тошкентда бўлиши мумкин.

Мен Интернетдан Менгалис номини излаб, деярли ҳеч нарса топмадим. Тахминимча, ўтган аср бошларидаги ўша университет ҳозирги Миллий униеврситет (ТошДУ) бўлиши мумкин. У йиллар бу университетнинг номи Ўрта Осиё давлат университети бўлган.

Орангизда 100 йил аввал ота-боболари университетда ишлаганлар бордир. Яқинларингиздан Менгалис исмли муаллимни сўраб кўринг, илтимос.