Чет элга асар юбориш ҳақида митти йўриқнома

Халқаро журналлар, резиденция дастурлари, танловлар ҳақида юбораётганим маълумотлар сизларга қизиқ бўляптими? Қатнашиш учун бир қадам босдингизми? Линкларни очяпсизми? Келинг, бу ишни янаям осонроқ, қадамба-қадам тушунтирай. 1. Маълумотлар инглизча, демак инглиз тилини билмасангиз, унда ингл.тили устозингиз, фарзандингиздан матнни таржима қилиб беришни[…]

Чет элдаги адабий журналлар ва нашрлар ҳақида

Мендан ёш шоир ва ёзувчи ука-сингилларим чет элдаги адабий журналлар ва нашрлар ҳақида, асосийси, қандай қилиб уларда ўз ҳикоя ё шеърларини чоп этиш мумкинлиги ҳақида сўрашади. Бундай нашрлар жуда кўп, айниқса, ҳозир кўплари онлайн нашрга айланган, аммо босма журналлар ҳам[…]

Амазон “самиздат” имконини яратувчи ягона компания эмас

Баъзи дўстларимиз китобим “Амазон”да чиқди, дея хушхабар тарқатиб, ўзларини худди катта мувафффақиятга эришгандай тутишаётганига гоҳ-гоҳ кўзим тушмоқда. Бир дўстимиз у ерда китоб чиқариб бериш учун баъзилар муаллифдан фалон доллар пул ҳам олаётганини айтмоқда. Амазонда китоб чоп этиш ҳақида бир неча[…]

Ўзгариш нимадан бошланади?

Макка-ю Мадинани бир айланиб, фариштадай тоза ё чин муслим бўлиб қолинмагани каби, Европа-ю Америкада эркинлик ҳавосидан бир-икки ҳафта ё ой симириб, озроқ яшаб кетган одам ҳам дарров эркин ва кучли шахс бўлиб қолмас экан-да. Аммо зеҳниятда қуллик ва зарур тажрибаларни[…]

Саида янгам

Чумоли уясидай, кеча-кундуз ғимир-ғимир одам аримайдиган, бемор юраги тўхташинигина кутишдан ўзга чораси йўқ тез ёрдам шифохонасида бир соат ичида икки банда омонатни топширди. Бирлари туғишган акамнинг аёли, иккинчилари ҳам узоқроқ қариндош… Жума жамоатида, таҳажудда, касалхона ҳовлиси-ю палата деразаси қаршисида шифо[…]

Тссссс!

Наманганда очиқроқ гапирсанг, секинроқ гапир, тсссс дейиш одати қолмабди. Мендан асосан қандай қилиб Америкага ишга кетиш ҳақида сўрашди. Инглиз тилидаги китоблар, бепул таълим ресурслари билан қизиққанлар ҳам бўлди. Уларга 3-микрорайонда жойлашган “Америка бурчаги”ни кўрсатиб қўйдим. Ўлим ҳақлигига иймон келтирган одам[…]

Тебранмас партия, вазирлик, агентлик ва уюшмаларни тугаттиролсак…

Айни пайтда илиқ ҳаволи Калифорниядаман, аммо кўнглим газ, светсиз совқотган Ватанда. Қишдан талафотсиз чиқиш ҳақида гапираверамиз, гўзал ҳаёт формуласини қалаштириб ташлайверамиз, аммо оммавий ҳаракатга айланган бирорта ташаббусимиз борми? Ҳар жабҳада жиддий таклифлар бор, лекин уларни қонунга айлантиришни илгари сурувчи волонтёрларимиз[…]

Мен йиғламай, ким йиғласин?!

1891 йили Калифорнияда очилган, дунё рейтингида энг юқори ўринларда турувчи, шу кунгача турли соҳаларда 22 нафар нобелчи етиштириб берган Стэнфорд университетида 700 та бино, 10 миллиондан ортиқ китобга эга 20 та йирик кутубхона мавжуд. Бугун Стэнфорддаги китоб дўконида Фирдавсий “Шоҳнома”си,[…]