‘Navoi’s Blooming Garden’ by Tursunoy Sodiqova

2000-йиллар бошида Турсуной опанинг “Ўғлим сенга айтаман…” рисоласини инглизчага таржима қилганман. Аёллар масаласи билан шуғулланадиган бир халқаро нодавлат ташкилоти бошқа лойиҳалар қаторида бу рисолани ҳам АҚШга олиб кетган, бу борада ўз билгича тақдимотлар қилган эди. Сафардан қайтгач, ўша ташкилот раҳбари Турсуной опага ташаккур айтиш мақсадида атайин идорага чақирган, Опажон учрашувга каминаниям бирга олиб бориб, “мана менинг таржимоним!” деб алқаганлари эсимда. Шундан кейин севимли адибамизнинг “Навоий гулшани” номли ғазалларга бетакрор шарҳлари жамланган рисоласини таржима қилдим. “Биз Навоийни дунёга беришимиз керак, ўғлим!” деб куйинардилар раҳматли. Рисоладан боблар “Қуш тили” халқаро шеърият баёзига киритилган.
http://azamabidov.uz/?p=1130