Чингиз оғани ҳаётда кўрган эмасман, аммо хорижда, масалан, Ҳиндистоннинг бир бурчида “собиқ шўролар ҳудудида ижод қилган ёзувчилардан Айтматовнигина ўқиганман”, деган оддий инсонларни кўрганман. Чингиз ака, Ўлжас Сулаймон кабиларнинг чет элда танилганининг энг эътиборли томони шундаки, улар ташқи ишлар вазири, элчи лавозимларида ишлаган, Ўлжас ака, адашмасам, ҳозир ҳам қозоқларнинг ЮНЕСКОдаги вакили. 90 йилликни “у жуда зўр ёзувчи эди” дея баландпарвоз гаплар билан нишонлашнинг қанчалик фойдаси бор? Ўзбек ёзувчилари ичидан қачон ташқи ишлар вазири, моҳир дипломат, элчилар чиқади?! Чингизлар, Ўлжаслар бўлурми бизда ҳам?!
(Сурат Интернетдан олинди)