Симпозиум ўрнига “ХАЛҚАРО АДАБИЁТ ФЕСТИВАЛИ”

Шу йил август ойида Тошкентда халқаро адабий симпозиум ўтказилади, деган хабарни эшитганимдан буён бошимда турли хил саволлар ўйнамоқда. Қандай таклифинг бор, дейсизми? Симпозиум ўрнига “ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ХАЛҚАРО АДАБИЁТ ФЕСТИВАЛИ”га старт берганимиз яхшироқ эди! Бу адабиёт фестивалини йиллик тадбирга айлантириш имкони бор. Бюджетдан 50 нафаргача халқаро иштирокчи учун маблағ ажратиш кўзда тутилаётган эмиш, бу ҳазилакам гапмас. Юртимизда адабиётга алоқадор ташкилот борки, симпозиумга жалб этилмоқда экан. Камина ҳам ўзим билган номларни тақдим этдим, устидан чизиб-чизиб ташлашмасин ишқилиб! Шоир, ёзувчи, журналист дўстларим, илтимос, бундай йирик адабий тадбир очиқ мулоқот, эркин алмашув, келгуси йирик адабий лойиҳаларга замин яратувчи платформа бўлишини истасак, бефарқ бўлмайлик. Барчангизни фаолроқ бўлишга чорлайман!