Каминадан августда ўтадиган халқаро адабиёт анжуманига чет элдан кимларни чақириш мумкинлигини сўрашди, қатор яхши номларни бердим, ҳаммаси адабиётимиз учун катта-кичик ишлар қилган, аммо аксарини (балки барчасинидир) ўчиришибди, ўзлари таклиф этиб, ўзлари рад этишга ҳам улгуришибди… Ўзи бирор жойда бу тадбир, унинг иштирокчилари ҳақида жиддий бирон нарса йўқ, Фейсбукдаги “Международный форум” деган саҳифани кўринг, аянчли аҳволда. Бунақа тадбирларни қандай ўтказишни билишмаса, нега сўрашмайди, барака топгурлар? Шармандагарчилик давом этмаслиги учун жиддий ижодкорлар, адабиёт тарғиботчилари, ташаббускор, ишнинг кўзини биладиган, халқаро тажрибаси бор фидойилар, адабиёт мавзусини ёритадиган блогерлар, жасур журналистлар керак бизга! Тавсия этганим чет эллик ижодкорлардан бири Maria Filipova-Хаджи, Тошкентда ўқиган, халқимизни, адабиётимизни жону дилдан севади, Болгариянинг Пловдив шаҳрида яшайди. Ҳали бир халқаро ижод уйи очаман, дўстларимизни юртимизга таклиф этаман, кучли дастурлар тузаман, эркин, мустақил ижодий муҳит яратаман, иншаАллоҳ! Қани, ким мен билан? #MyWriterFriends