Қўрқинчлиманми? Адабиётимизни таржима ва тарғибот қилиб юрган чет эллик дўстларимда не айб? Маринанинг юраги оғриб, ҳануз ўзига келолмаяпти, Маркнинг исмини бошидаёқ ўчиришди, ўз маблағига келмоқчи бўлган Патрисияни қайтаришди, Праяг Сайкиа, Рати Саксена кабиларни рад этишди, ва ҳ., юзта хатга битта жавоб йўқ. Ҳой, ўртоқлар, Интернетдан, электрон почтадан фойдаланишни қачон ўрганасиз? Қачон мулоқотга очиласиз? Қўрқувдан тўқилган либосингизни ечармисиз? Яна битта одамни шод этиш илинжидагина, қорангизни кўрсатмай, эҳтиёткорлик дарбозаси тирқишидан мўралаётирмисиз? Ё шунчалик қўрқинчлимизми?