Чикаго, Янги Йорк, Вашингтон!

Саратон онлари ям-яшил,
Руҳингда отади яшил тонг.
Ўсайлик, юборгин қўллашиб
Чикаго, Янги Йорк, Вашингтон!


Бизнинг ҳам ўлкада эртага
Яшарми зўр авлод бахтиёр?
Борми не бағрингни ўртаган
Вашингтон, Чикаго, Янги Йорк?


Кел шодлик, шижоат! Кет ҳадик!
Дилда эрк, забонда ҳамд-сано.
Рози бўл, бағрингда яйрадик –
Янги Йорк, Вашингтон, Чикаго!