Драматург, шоир ва муаллим РАВИНДРА СИНГҲ 1976 йил 1 мартда Ҳиндистонда туғилган. “Эскибозор ва бошқа пьесалар”, “Булут, ой ва қизалоқ”, “Фани ва Бана саргузаштлари” каби драма ва болаларбоп китоблар муаллифи. Ижодини 1994 йилдан бошлаган Равиндранинг шеърий ва насрий асарлари ҳам нашр этилиб, адабий мукофотларга лойиқ кўрилган. Ўзбекистондаги “Ёзувчи/рассом резиденцияда” дастури иштирокчиси.
Шабнам томчилари
Гулбаргларга қўнишар
Пок шабнам томчилари
Шодон от чоптиришга
Тап-тайёр қамчилари.
Ана, қаранг, Хонқизи
Мафтун этар ҳаммани.
Бошлаб юборар дарҳол
Рақс ва шўх яллани.
Тушиб икки пушти нур
Ул гуруҳга жўр бўлар,
Давра қизиб борадур,
Кайфият ҳам зўр бўлар!
Бир зум тинчлик сақланар,
Ялтирайди усти бош,
Чиқиб келар керишиб
Уфқдан Бобоқуёш.
Ҳой, меҳрибон нурларжон
Қўрқитманг Хонқизини,
Ёрқин шабнам томчилар
Ўзгартмасин тусини.
Ана,Атиргул хола
Кулиб, қаддин тутар ғоз,
Ёғилади устидан
Ҳамиша меҳр, эъзоз.
Илиққина бағридан
У барчагабераржой,
Дунёдаги энг қулай
Бошпана ул, ҳойнаҳой.
Сирлашишар, куйлашар,
Гулбарг уст-упастида
Оҳ, яйрашар тушгунча
Қуёшбоби шаштидан!
(Инглиз тилидан Аъзам Обид таржимаси)