Колумбия 2009!

Колумбиядаги Меделлин шеърият фестивали – дунёдаги энг катта адабиёт анжумани. Минглаб одам атайин шеър эшитишга келади бу қайноқ даврага. Шаҳар кафтдагидай кўринадиган жойда аёллар турмаси бор эди, бинойидай шеърлар ўқиб беришганди маҳбуслар. “Жаброил” отли митти самолётларида адабий тадбирларда қатнашишимиз учун четроқдаги шаҳарчаларга учиришгани кечагидай эсимда. Юзлаб катта-кичик шоирларни кашф этганман. Ўзбекистон номини илк бор эшитганлар, қаердалигини билмаганлар кўп эди. Аммо ҳибсдаги ўзбек шоирини биладиган, унга иссиққина адёл юбориш ва оиласига ёрдам қилишни истаган зўр шоира ҳам бор эди у ерда!