Ҳақ ҳузурида

Зинҳор менга эмас

Эркакни, аёлни

ва ё бошқани

Айбламоқ, қарғамоқ, қопмоқ, ўлдирмоқ.

Менинг бу дунёда биргина ишим

Розилигин топмоқ

Яратгувчини –

Эмас кулдирмоқ!

 

Эсон-омон етcам нарги дунёга

Чақиб ҳам бермайман бирор нусхани.

Ахир ким дунёда гуноҳдан форуғ?!

Тура биларкмикин ҳатто пайғамбар

Ҳақ ҳузурида

Терга ғарқ ботмайин

Ва юзи ёруғ?!