Пешва Какайи: курдистон шоири

 

 

ПЕШВА КАКАЙИ 1984 йили Ироқнинг Курдистон вилоятида туғилган. Сулаймония университети сиёсатшунослик бўлимини битирган. Курд тилида шеърлар ёзади. “Бўстон ва ишқ”, “Чечаклар ҳимоямда”, “Нафас қуйқаси”, “Космология” каби шеърий китоблар муаллифи.

 

 

 

Офтоб ва қалб сиёҳлиги

1

Мен пахтанинг авлодидирман

Қуёшнинг зар нурларин шимган,

Ярадордай қулагум ерга.

2

Пахтаданман, буни биласиз,

Шамол мени отади ерга.

Нечун бошим кесасиз тиғ-ла?

3

Деҳқон эрур уруғ-аймоғим,

Пахта менга ватан-ошиён.

Қалбим эса сиз-ла лиммо-лим.

4

Бўлгандирман пахатадан бино,

Диллар бўлак – жанжаллашамиз.

Қўй, ҳалақит бермагил, булут,

Устимизга тўкилсин офтоф!

5

Нозикроқсан пахатадан, жоним.

Қуёш нури очар момиқни.

Сенга етмас қўл-у нигоҳим,

Руҳинг яна бормоқда сўниб.

6

Ёмғир бўса олгани учун

Пахта лаби сўлар, ёрилар.

Лекин қуёш порлайверади

Тўкилади лаббарглар бир-бир.

 

 

(Аъзам Обид таржимаси)