Меҳмон ишчиларнинг қайтиши

Кошки қоп-қоп ваъдалар дуо каби бўлса: арши аълога осила-осила, бир кун ижобат топсайди! Афсуски, ундай эмас. Англаганим шуки, яқин аа узоқ ўлкаларга меҳмон ишчи бўлиб кетган миллионларимиз ўз уйига бутунлай қайтиб келиб, шу ерда ҳузур топмагунча, оламшумул режалар бир бошлиқ қоғозидан иккинчисиникига нусха бўлиб кўчаверади-ўтаверади. Бир кишининг умрбод бошлиқ бўлишига лаллайиб кўнаверадиган халқ эса меҳмон ишчиликни ўзига абадий касб қилиб олаверсин.