Ниқоб тақиб юриш режими тугадими? 100 метр наридаги махсус ўтиш жойидан ўтсак, оёғимиз қабариб қолармиди? Навбатда туриш одобига риоя этиб, сабр дарахтига озроқ суянишни ўргансак, мазамиз қочармикин? Машинада ҳайдовчи ва йўловчи ремень тақиб.юрганини кўрсак, айниқса, вилоятларда, ғалати қарамайлик. Хотиржам ва бахтли яшашга, тараққиётга оддий қоида ва қонунларга тўлиқ амал қилибгина эришиш мумкинлигини эртароқ ва тезроқ англасак, экспресс поездимиз кетиб қолмас-ов. Ота-боболаримиз”ёмон бўлади” деган ишни қилмасак, яхшилик эшиклари танбаланган бўлмас. “Бўлаверади”ни “энди бундоқ бўлмайди”га ўзгартирган онимиздан бошлабгина нормал Ўзбекистон пойдевори учун ўз пишиқ ғиштимизни қўяётган бўламиз, валлоҳу аълам.
Фото Интернетдан олинди.