Доктор Крис Муни-Сингҳ!

Танишинг: Доктор Крис Муни-Сингҳ!

Австралияда туғилган ёзувчи, шоир, драматург ва санъат ўқитувчиси. Йигирма йилдан ортиқ Сингапурда яшаган, ҳозир эса Ҳиндистоннинг Панжоб ҳудудида истиқомат қилади. Унинг “Margot and the White Yogi “ номли шеърий романи яқин орада Англияда нашр этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, у “Delphics Singapore” ташкилотига раҳбарлик қилади ва “The Talking Turban” Ютуб платформасида шеърлар ҳамда микрo-ҳикоялар билан ўртоқлашади. У тез орада “Буюк Ипак йўли” онлайн суҳбатлар сериясини ишга тушириш ва Марказий Осиё ижодкорлари билан учрашувлар уюштириш ниятида.

У 16 майда бўладиган онлайн фестивалимизда “Ghazalpur” номли романидан парча ўқиб беради.