Адел Хозам (Adel Khozam), Бирлашган Араб Амирликларида таваллуд топган, шоир, бастакор ва журналист. Унинг 15 та шеърий ва насрий китоби нашр этилган, асарлари кўплаб дунё тилларига таржима қилинган. Инглиз тилида босилган “Учинчи кўз ўнгида ҳаёт” романи адабий мукофтга лойиқ кўрилган, 2015 йили эса Эрик Ҳоффер мукофотига тавсия этилган. Шоир 2020 йили “Яланғоч баҳор” шеърий тўплами учун халқаро Тулиола мукофотини олган. У куни кеча “World Poetry Tree” – Умид, Муҳаббат ва Ҳаловат халқаро шеърий антологияси илк сонини тузиб, нашр эттирди.
Инглиз тилидаги ушбу антологияга дунёдаги 400 дан ортиқ шоир киритилган. Унда 200 га яқин давлатда яшовчи, турли тилларда ижод қилувчи шоирларнинг ҳар биридан бир неча шеър ва кичик таржимаи ҳол жамланган. Бошқа тилларда ёзилган шеърлар инглизчага таржима қилинган. Антология мавзуси “Тафаккур аҳлини бирлаштириб, келажакни барпо этамиз” деб номланган. Ўзбекистондан ушбу антологияга икки нафар шоир киритилган: Шерзод Ортиқов ва камина, Аъзам Обид.
Китоб ҳақида маълумот:
ISBN: 978-9948-8835-0-0
For permission requests, contact information can be found below:
Email: worldpoetrytree@gmail.com
Published by:
Almaseerah Media & Heritage consultation.
Al Barsha 2, Street 45B #20
Tel: +97143929150
Dubai
United Arab Emirates
Editors and Coordinators:
Dr. Heyam Abdulhamid
Muna Al Khezam
Hamdan Al Khezam
Cover and Book interior designer:
Manal Al Khezam