Ҳаёт, асли парча нурмисан?

Ё Худойим! Ё айюҳаннос!

Шунчи ғамни яшаб қўйибман,

Қабргача қолган умримни

Юм-юм йиғлаб ўтказишга мос –

Гуноҳларни ясаб қўйибман.

 

Ҳаёт, асли парча нурмисан?

Ул қай фасл тамуғ пишадир?

Роббим, мен ҳам ёруғлик бўлсам,

Хизматига қолдирурмисан –

Ийсо Масиҳ қачон тушадир?