Нормал давлатда ОАВ

Нормал, демократик давлатда президент ОАВ ходимларини мукофотламайди. Сал эркинроқ мамлакатда “давлатга қарашли ва ё унинг назоратидаги ОАВ” деган гапнинг ўзи кулгули. Конститутцияга ўзгартириш киритилмоқчи бўлса, энг аввало унда “матбуот ва ОАВ давлат назоратидан холи ва тўла мустақилдир” деган модда бўлмоғи шарт. Президентдан қўшимча муддатга сайланиш ҳуқуқини олиб ташлаш, мухолифат ва бошқа сиёсий эркинликка оид масалаларни ёритган мақолалар мажбурлаб ўчиртириладиган, “қора рўйхат”даги кекса ижодкорлар, кескин ёзувчилар ва ҳижоблилар ТВга чиқарилмайдиган, эркин ва қўрқмай ёзадиган журналист ва блогерлар эса тинимсиз таъқиб ва тазйиқ этиладиган юртда ҳақиқий ОАВ ва ходими учун байрам бўлармиди? Агар бўлса, бу фақат тириклик учун шукроналик байрамидир холос.