Усмон Носир ва Чўлпондан илк инглизча таржима

“Янги аср авлоди» 2001 йили нашр этган юпқа таржима китобчам. Ўзимда қолмаган, эсимдан чиқиб кетган эди, бир курсдош опам сақлаб қўйибдилар. Чўлпон ва Усмон Носирнинг 21 та шеърини таржима қилган эканман. У пайтлар ўзбек шеъриятидан таржима қилиш фақат устоз Ҳамид Исмоил хаёлларига келган холос. Ўзбекистонда бу ишларнинг қадрини ҳозиргача ҳеч ким яхши англамайди, давом эттириш эса 21 йил ўтиб ҳам бирор кимнинг хаёлига келмайди. У.Носир 110 йиллигига нима қилишяпти экан азаматлар?