Собирахон Нормирзаева, илк устозларимдан бири эдилар.
Жуда майин, хокисор, ширинсщз инсон, дилбар шоира эдилар раҳматли.
Мана бу шеърларини болалигимда ёдлаб олгандим. Руҳлари шод бўлсин!
– Тезроқ юргин, Илҳомжон,
Йўлда қолиб кетамиз.
– Шошилмайлик, онажон,
Ойни олиб кетамиз.
– Сен тез юрсанг шошади,
Югурар ой ўзи ҳам.
– Ҳо, йўлдан адашади
Йўл кўрсатиб бормасам!
Яна мана бу ўйноқи шеърларини жуда яхши кўрардим:
“Апельсин, апельсин,
Апельсиндан топилсин!
Йиғлаётган укамнинг
Тезроқ оғзи ёпилсин!”