Давлат ичида давлат..( истаган истаган тарафига бизни тортқилайди), уюшма ичида тарафкашлик, яна биров путинпараст…????
Алам қилар экан бу бўлинмалар одамга!!!
Аъзам Обид ва Фозил Фарҳод ўртасидаги зиддият, икки ижодкорнинг тортишуви, икки хил фикрлилик деб, ҳар иккисининг ҳам тарафида эдим.
Ҳар иккисининг ҳам асосли эди гапи.
Лекин нима қилиб юбордингизлаааааар?!
Уларнинг тортишувини ўйин бозор қилдингиз!
Шунчалар уюшмапарастли бўлиш яхши гап эмас, менимча.
Хай, кўпчилигингиз ижодкорсиз, онглисиз, даво қилишингизча китоб кўп ўқиб, қалбингизни каааатта чизиқлари билан муносабат билдирмоқдасиз.
Аъзам Обид Сирожиддин Саййид ўрнида бўлса ( арзийди ҳам) қандай андишалар билан муносабат билдиришингизни тасаввур қилаяпман.
Аъзам Обидни қоралаганларни катта ҳарфлар билан айтмоқчиманки,ёлғон даъволарингиз билан ҳатто ўзингиз уялиб турибсиз ичингиздан!
Аъзам Обид қанчалик катта ишларга қодир бўлиб, шахсий ойлигини неча йиллардан бери шундай ташаббусларга ишлатиб келаётганидан ҳатто ҳабардорсиз!..
Аммо…
Ўзингизга “нон” бериб турган жойингизга содиқлик бу шаклда бўлмаслиги керак эди.
Ижодкорлик олами бундан ҳам кенгроқ, бундай ишлардан улуғроқ, мардроқ бўлиши керакмасмиди.
Афсус…
Яна майдалашиш,
яна торлик, тарафкашлик…
Бир пайтлар қудратли Ёзувчилар Уюшмасини худди шу тарафкашлик синдириб юбормаганмиди?!
Кечаги тарихни “иси”ҳалиям”оламшумул” сақланиб турганлиги ниҳоятда, оғир ботди менга.
Мен Аъзам Обиднинг бағрикенглик билан яшаб келаётган қалбини яқиндан билсамда, дарров бирон нима деб, ёзишни андиша қилаётгандим.
Аммо кўраяпманки сўз айтишни ҳам монополия қилиб олибсиз.
Фикр айтишга фақатгина уюшмага аъзо бўлганлар ҳақли эмиш?!
Кўргандик кечаги(?) аҳволингизни!..
Бир тиййинга қиммат бўлиб юргандингиз кичик бир идорага ҳам сўзингиз ўтмасди. Сизларни “ўтмаслаштириб”, ўтмайдиган қилиб қўймаганмиди!..
Бу ёғини сал эслатдим, чўзишимни кераги йўқ.
Аъзам Обидни устозни таниганимнинг илк кунлариданоқ таний бошлаганман.
Устоз Эврил Туроннинг “Ойнур”романини текинга таржима қилиб берган салмоқли таржимонлардан биттаси. Унинг бу тарафлари фақат устозга эмас эди. Қайси эътибордан четда қолган ижодкор бўлса уларнинг ёнида доим юрди, қўллади.
Жамол Камол, ГулчеҳраНуруллаева, Ҳалима Худойбербердиева,
Эврил Турон
яна қанча ижодкорларни санаш мумкин.
Уларнинг мансаби, эътибори йўқ эдику Аъзам Обид фойдаланса…
Қайтанга қачон устоз хаста бўлса биринчи Аъзам Обид касалхонага кириб келарди.
Ҳам асарини текинга таржима қилиб, яна текин хаста боқиб юрган фидоийларни бирон бир рўйхатини айтаоласизми?
Бизни оталиққа олиши шарт дейилган қонун бор эдими ёки?!
Устоз айтарди қанча ёзувчиларга уй олиб берганман, аммо биз балчиқли кўчаларда яшаб юрдик соноқли дўстларим ҳолимдан хабар олди, дерди.
Ҳам гап маъжозий ҳам воқиа ҳолатини англатарди…
Устознинг ёшликдаги дўсти Абдураҳмон Ражаб, Аъзам Обид батқоқли кўчамизга ботиб қолиб, мошинасини трактор ёрдамида чиқариб олса ҳам барибир бизни сўраб келишдан оғринмасди.
Паранда гўштини севишини баҳона қилиб, бизнинг рўзғоримизнинг тўкилиб қолган қисмини шу орқали ҳам бутлаб юборишни ўйларди. Қиммат харидорни жаҳон бозорида айланиб тополмайсиз бу андишасиз даврда…
Устозни анави идоралар ҳалиям эшигини пойлаб юрган ҳолдаги даврида, устозни собиқ уюшмасидагилар қўрқиб ҳол сўрашга келмай юрганида шу йигитни ҳар икки кунда буюк ёзувчини қадрлаб юрганини ўзи жасорат ҳисобланар эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев адабиётга кескин даражада эътиборларини қаратди, ёрдамларидан ижодкорларнинг боши осмонга етиб севинди.
Устоз Эврил Туронга ҳам президентимизнинг қаттий талаби, топшириғи билан эътибор қаратилди.Асарлари маҳаллий матбуот юзини еўриш учун тўсиқлар олиб ташланиши тўғрисида топшириқлар бўлди. Ҳамма асарлари китоб бўлишига ёрдамлашишни айтганлар. Лекин шундан сўнг ҳам аллақачон синалган, улуғ асарлар ёзган адибгп бирданига “кун”кўрсатишга шошилмадилар.
Гўё устоз эндигина ўн саккиз ёшга тўлдию шошилмаса ҳам бўлаверадигандек қилишди.
Асарлари журналларда чиқдию китоб ҳолида босилиб чиқишга шошилмадилар қойилай!. Ўзбекистон бўйича худди ўша йиллари қанча китоблар босилиб чиқди…
Айтган гаплари амалларига мос эмасди…
Устозни ҳали Ёзувчилар уюшмасига тикламасдан аввалроқ, Сирожиддин Саййидни кескин танқид қиларди, уни кўчирарканман жудаям қўрқиб кетардим.
” Устоз озгина юмшатайлик, Сирожиддин Саййиднинг шеърларини жуда яхши кўраман, сиз унчалик танимаганингиз учун фикрларингиз кескинда”, деганга ўхшаш гап айтиб қолардим.
Мағрур ва кескин нигоҳли қоя қандайдир атрофидаги майсани гапини олгани ўхшамаган гап…
Лекин вақт ўтдики устоз яна қайтадан тикланадиган бўлиб қолди.
Шунда ҳам устоз аъзо бўлишга қайсарлик қилиб туриб олди.
Абдусаид ака Кўчимов бу ҳолатни яхши билади…
Устознинг ўтган умри, вақти, азоблари булар алоҳида мавзу…
Устоз қайсарлик қилишига минг марта ҳақли эди…
Аммо Исмат ака Хушев ўша куни жонли эфир қилди.
Кўрган бўлсангиз Исмат ака неча йиллардир устознинг ҳасратлашадиган энг яқин дўсти сифатида ичидан қаттиқ севинди бу ҳолга. Ушбу хурсандчиликни Фейсбукдан ўша дақиқаларда, у ердан туриб дунёга ёйди.
Ўшанда ҳам бу воқиани Ёзувчилар уюшмаси матбуотда ёритишга шошилмади, совуққонлик қилишди…
Устоз Сирожиддин Саййид ака билан учрашиб, бир икки марта уюшмага бориб юрди, аввалги музлаб юрган юраги юмшади. У кишига нисбатан кайфияти ўзгарди. Ҳатто ҳурмат билан гапирадиган бўлди. Асли кўнгилчанг қалбига қайтиб келди…
Илиқлик давом этди.
Ёзувчилар Уюшмасининг йўлланмаси билан Жиззахга улкан соғинч билан ижодий сафар қилди.Юртимиздаги улкан ўзгаришларни ўз кўзлари билан кўриб қаттиқ ҳайратланди, севинди. Гўзал асарлар ёзишга илҳомланди.
“Олтин ўлка” эссесини ажиб ғайрат билан,тафаккур билан ёзиб чиқди.
Бу асарнинг гўзаллигини қанча устозни кунловчилар ҳасаддан ёрилар даражада кўролмаганини ҳам кўрдик, кузатдик.
Худо тақдир қилганини бандаси ёполмайди дегани рост. Ичидан бир парчасини бўлаклаб ёзувчини “тепкилатмоқчи”бўлиб чиққанлар,қайтага адибни ижтимоий тармоқларда машҳур қилиб юборди.
Бошкентни кўчириш масаласини одамлар ўзиям икки ҳафта муҳокама қилишди. Бир ой трентда турди бу гап. Гўё шу йўл билан устоздан минг йиллик ўчларини олгандек негативлардан завқланганларни эшитдик…
Аммо кошки устозга бу нарсалар таъсир қилган бўлса, қайтага баттар ўз ғоясида собит турди. Жиззахга еўчириш масаласида эндиги нигоҳлар билан қарасангиз устознинг ақл-шуури қанчалик илдамлаб кетганини тушинасиз…
Бир қарасангиз электр тармоқларидаги фавқулодга ҳолат,бир қарасангиз Қозоғистондаги тўполон ва ҳакозалар…
Устоз уюшмадагиларнинг китобларини тезда босмай ( сал кам уч йил) юришларига ҳам сабр қилди…
Сирожиддин Саййид шеъриятига мен ёшлигимдан меҳр қўйганимдек кайфиятлари ўзгарди устозни.
Шунинг учун айтмоқчиманки, тарафкашлик ижодкорлар учун балои азим.
Бу балони ўлғайтириш яхши эмас. Аъзам Обидни агар шунчалик улуғлашиб кетган бўлсангиз ҳам тан олинг ва мард еетиб халқаро фестиваллар ўтказишига ёрдам беринг, агар иш қўлдан келмаяптими, унинг шахсига ўтиб ҳақоратли сўз айтманг!
Мард кетиш керак тамом.
АЪЗАМ ОБИД ЎЗИ УЧУН ҚАЙҒУРИБ ЮРАДИГАН ЙИГИТ БЎЛГАНДА ЭДИ УНИ ТАНҚИД ҚОЛИБ, ҲАЖВГА ЎТИБ КЕТИШИНГИЗ ЯРАШАРДИ.
МЕТРО ЙЎЛАКЛАРИГА ЎЗБЕК ШОИРЛАРИНИНГ ЎЗБЕКЧА ВА ИНГИЛИЗЧА ИФОДАЛИ ЎҚИГАНЛАР НАМУНАСИ ТАШАББУСКОРИ ҲАМ АЪЗАМ ОБИДДИР.
ЮРТИМИЗГА КЕЛГАН САЙЁҲЛАР ЎЗ ТИЛЛАРИДА ЎЗБЕК ШОИРЛАРИНИ ШЕЪРЛАРИ ОРҚАЛИ ТАНИШ ҒОЯСИ АЪЗАМ ОБИДНИКИ.
УНИ СОБИТЛАШТИРИШ ИШЛАРИДА ҚАНЧАЛИК ҚИЙНАЛГАНЛИГИНИ УЮШМАДАГИЛАР БИЛАРМИКАН?!
Аъзам Обид ҳақида устоз ёзувчи Эврил Турон фикрлари…
АЪЗАМ ОБИД ҲАҚИДА УСТОЗ ЁЗУВЧИ ЭВРИЛ ТУРОН.
(2017 йил касалхонада ёзилган)
Устоз ёзувчи Эврил Турон юрагига томир улаш амалиёти олдидан даволанаётганида касалхонага у кишининг “ Ойнур ” романини таржима қилган шоир ва таржимон Аъзам Обид келди . Суҳбат давомида устоз ёзувчига таржимон ўз китобларини бу ерда “зерикиб қолмайсиз”, – деб ташлаб кетган эди.
Суҳбат давомида Аъзамжон ўзининг жуда ибратли бир ишидан гапириб қолди. Бугун бу ерга келишдан олдин Ўзбекистон Метрополитен хизмати рахбариятига учрашибди . Таржимон уларга бир тадбирни тавсия этибди . Масалан ўзи баъзи яратган ведио кўринишли, шеъриятнинг, шоирларнинг дурдона шеърларидан тўртликлар ўқийди ва орқасидан ингилизча варианти кетади. Шу лавҳа яна мусиқа билан ҳам безатилибди. Шу вариантларни метростанцияларга ўрнатиш таклифини киритган экан. Улар жуда яхши тадбир сифатида қабул қилибди. Бу ғоясини текинга уларга улашиб юборганидан устоз таржимонни табриклади. Ҳурмати ошди.
Китобларини тезда (касал бўлишига қарамасдан) ўқиб чиқишга ўзида рағбат сезди, икки кун ўтмасдан “Хавотир Ороли“ китоби тўғрисида гапириб, менга кўрсатиб қолдилар:
“Аъзам Обидни самимий, камтар инсон десам, шоир сифатида ҳам ўз овозига эга экан. Шеърияти ҳеч кимникига ўхшамайди. На Абдулла Ориповни, на Рауф Парпини такрорлабди. Янгича, ғалати овоз эгаси бор”, дедилар.
Мен ҳам китобни олиб унга кўз ташладим. Ёзувчининг бир одати бор , ўзи ўқиган шеърларнинг ёққан мисралари тагига чизиқча қилиб қўяди. Қизиқувчанлигим сабаб, шеърнинг ўзи қолиб чизиқчали мисраларни ўқий бошладим.
Келинг биргалашиб “Хавотир ороли“ шеърини ўқийликда, сўнг ёзувчини ҳайратлантирган, эътиборини тортган мисраларга диққат қилайлик. Сизнинг ҳам ҳайратларингиз ошиши шубҳасиз .
ХАВОТИРДА ЯШАР ОДАМЛАР .
Минг орзу-ла юришар улар ,
Доим хаёл суришар улар ,
Бир -бирини уришар улар –
Хавотирда юрган одамлар .
Хавотирсиз кунлари йўқдир ,
На кеча, на тунлари йўқдир ,
Чиқаргани унлари йўқдир ,————————————–*(ёзувчининг чизиқлари ).
Хавотирда юрган одамлар .
Таралмоқда замин ( —–*) садоси,
Одамлардан кутади нажот ,
Ёруғ жаҳон меҳр гадоси
Бу кун ажал боғлаган қанот .
Табиатнинг дардлари сиғмас ,————————*
Зулмат ичра қолган кўксига ————————–*
Бу армонга аталган тиғмас ,
Оролимнинг қалби ўксиган .
Заҳарларни келтирар еллар ,
Қариб қолган замин ҳансирар ,
Бир кун келар, ҳа, бир кун келар,
Тупроқ биздан ҳаққини сўрар.
Ўтли қуёш сочолмас зиё ,
Секинлашиб қолар одамлар ,
Хавотирда яшагач дунё ,————————–*
Ўзга қандай яшар одамлар ?…
“ ДУНЁ “ шеъридан чизиқчали мисралар :
Бу бир дунё, баъзан ҳеч нарса ————————-*
истамайсан истакни излаб,————————*
мазлум учун чалинар қарсак ,—————————*
золим тўрга олингай сизлаб .———————–*
Бу бир дунё сароб даштида
Қурбонликка сўйилар қўзи ,
Бу бир дунё ,сувнинг устида ————————–*
Кўпиклигин билмайди ўзи .————————*
“ ЎЙҒОНИШ “шеъридан :
Қотиб қолибди –куқишнинг чилласи ,——————–*
Ўзин кўрсатмайди баҳорлари ҳам .——————–*
Устимда ҳайбат -ла отсайди оппоқ ,———————-*
Зулумот осмоним ,———————–*
Қоп-қора тонгим !—————————-*
“МЕН БЕПАРВО “ шеъридан :
Йўлим-йироқ ,
Дилим фироқ ,
Руҳ заминда сарғаяр ,
Осмонингда ваҳ ,тоабад—————-*
Қолиб кетар қарғалар .——————*
“ НАҲОТ – НАҲОТ “ шеъридан :
Зотан нуқул чайналди тилим ,
Не иш бўлса ютдим ичимга ,
Мени ҳаққа қовуштир ,ўлим,
Тили кесик жонга ачинма !——————–*
“ ДУНЁҚАРАШ “ шеъридан :
Чиқиш йўлин очиб юбор кенг ,
Озод элга кенглик ярашар .————————–*
Қушим ,сенинг парвозингга тенг
Дунёқараш , дунёқарашлар ….
“ЭРКЛИК СИРТМОҒИ “
Бир кун очиқ мактуб бўлади асрор – —————————–*
Очилиб кетади қозон қапқоғи .——————–*
Айни фурсат эрур бўлмоққа иқрор ,
Кучингиз етарми ,эрклик сиртмоғи?
Ҳозирча қўлларнинг калталиги бор ,
Тўлиб бораверар қабр бошлари .
Надомат илкида сўлар бир иқрор –
Ҳали ёрилмайди сабр тошлари !——————*
Лек бир кун ҳаммага очилар асрор,—————–*
Ҳақдир зулумотнинг эриб битмоғи !———————*
У пайт эл кўзига қараш-чун такрор
Кўзлар топиларми ,эрклик сиртмоғи ?!
Яна “БИР КЎПРИКМАН “, ”ҚАЛТИРОҚ САДО“, ”ТОМАШАБИН“ ”ҚЎНГИЛДА ИФОРЛИ БАҲОРЛАР БОРДИР “, “КЕЧИРИМ“, “ХАВОТИР ОРОЛИ“ шеърларида устоз ёзувчи Эврил Турон ўқиб, белгилаб чиққан чизиқчали мисраларни ўқиб шоир, таржимон Аъзам Обиднинг кўнгил кечинмалари нималардан ўйғоқлиги, нималардан қайғураётганини кўзатиб туриб, сизнинг ҳам ҳасратларингизга бир чимдим илашиб кетса, ажабланманг. Демак, таржимонлар, шоирлар фикрлаяпти. Улар қайғурияпти….
Остимда оғзин очган
Юхолардан қўрқмасанг !
Шу яқин атрофда қалтирар садо ,—————–*
Аммо зўр тантана қизиқ олмас тус ,————–*
Озод бўлмагунча кишанлардан то —————-*
Мухолиф қарашли сиёсий маҳбус !————–*
Тонг ёришар ,
Қора булутлар
Ўлкасига тарқалар яраш,
Тилга кирар тилсиз сукутлар ,——————*
Керишади соф диний қараш .————–*
Ул қоронғи фикрлар кошки ————*-
Оппоқ бўлиб ёришса онгда !————-*
Дўстнинг озодлигидан бошқа ————*
Хушхабар йўқ мен –чун бу тонгда …————-*
Онг ёришар …————-*
Оҳ ,бағримга тикилар ул —————–*
Боши кесик умидлар ….—————*
Барчинлар қон кечар ,————-*
Яқинда алп йўқ ,—————–*
Ёрилай дейса н -у ,—————*
Кўксингда қалб йўқ !—————–*
Букилган ,тугилган ————–*
Мушт бор-у зарб йўқ !- ————*
Хавотир ороли бу !
Асотир ороли бу !
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Гулзамон