Ҳозиргача дунё бўйлаб тўртта қитъадаги 42 та мамлакат, 100 дан ортиқ шаҳарни кездим.
Бешинчи сирли қитъа – Австралияни кўриш орзумдир.
Энг узоқ учганим (4 та самолётга чиқиб) – Колумбия бўлди (кейин – Жанубий Африка). У ерда 6 кишилик “Жаброил” отли энг кичик учоқда ҳам учганман. ????
Энг кўпи АҚШда 20 дан ортиқ штатни кўрдим ва умумий ҳисобда ярим йилдан ошиқ яшадим. Европа ва шарқ мамлакатларини бир неча ойлар давомида айланиб чиқдим.
Ҳар йили камида учта мамлакатдан (асосан фестивалга) таклифнома оламан. Бу йил Шарқий Суматра, Мексика, Руминия ва Ҳиндистондан таклиф келди. Боролмасам, бошқа дўстларга илинаман – жойим ҳеч бўш қолмайди.
Буларни нега ёзяпман? Менда ростдан ҳам катта халқаро ижодий ва саёҳат тажрибаси бор – бу каналда ёзаётганларим қуруқ гаплар эмас, балки бошдан кечирганларим. Оғир олмай, кўпроқ савол сўраб, ўзингиз учун фойдали нарсаларни ўрганиб олинглар дейман. Сизларга ҳам бўлсин! Ҳаммаси учун Аллоҳга шукур!
Дўстларга ҳам улашинг: бирга ўсайлик!