Ўзбек классик ва жадид шеърияти инглизча таржимони Эндрю Станиланд билан эски шаҳарни айландик. Қодирий номли ижод мактаби ёнида ўз лойиҳаларимиз ва орзуларимиз ҳақида суҳбатлашдик. Бундай мактаблар учун Эндрю каби хорижлик дўстлар билан танишиш жуда фойдали бўлар эди. Унинг китоблари ва таржималарини “Амазон”дан сотиб олса бўлади.
Эндрю ўзбек шеъриятини инглиз оламига олиб киришда катта иш қиляпти, афсуски, масъул адабий доираларимиз бу олижаноб ҳаракатни ҳаливери қадрламаса керак. Яқинда у Навоий ғазаллари ва чистонларини ҳам икки алоҳида китоб ҳолида нашр эттирди.
Қодирий боғи ёнидан ўтаркан, унинг катта қисми тижорат майдонларига айланиб кетганини кўрдик. Бойлар учун ёрқин бинолар қуриш ҳамиша осон, аммо оддий халқ учун боғ таъмирини тугатиш йилларга чўзилмоқда.
Цирк ёнида қовоқли манти еб олгач, Баҳром Рўзимуҳаммад ва Улуғбек Жума офисида дилдан суҳбатлашдик, мушоира қилдик. Интервью журналда чиқса, каналимга қўяман.

