Чўта нитў!
Китоб дўкони очилиб, баландпарвоз нутқлар ирод этилди-ю,
Набижон Боқийнинг олдиндан эълон қилинган “Юртменбошининг кундалик дафтари” китоби ҳали дўконга етиб келмабди. “Тирилиш” нашриёти, энди “жасоратингизга балли!” демоқчийдим-а! Китоб ростдан ҳам чиққан бўлса, энди Набижон акани чақириб, тақдимотини ўтказмасангиз,, “Сеул мун”га борсам, сизларни четлаб, нариги бетдаги янги очилаётган китоб дўконларига кираман! ![]()
Бу китоб яқин ўтмиш, маддоҳ, ялоқи ижодкорлар қаламга олиниши, носоғлом тизим ва жамиятга кўзгу тутилиши билан аҳамиятли. Тўғри тарғиб қилинса, у ҳали Ўзбекистонда бестселлер бўлиши мумкин.
Набижон акалар бугунги ғалати вазият, тузум, раҳбарлар, маддоҳлар ҳақида ҳозир ёзса (балки бошлагандир ҳам), уни ўз вақтида (Сулаймон ўлиб девлар қутилгандамас) чоп этишга журъат қилувчи нашриётлар бўлса яхшийди! Бормикин?

(Фото Фейсбукдан олинди)
