Яхшироқ эркак бўламизми?

Бекатда узоқдан келгани кўриниб турган бир хола яқинлашиб Янги ТошМИга қайси автобус боради, деб сўради. Қарши тарафга ўтасиз, аммо бу ердан битта автобус билан боролмасангиз керак, жуда узоқ, дедим. Шунда ёнида унинг бемор набираси, сал нарида эса яна бир момо ва қиз набирасига кўзим тушди. Буларни “шароит ва тиббий ускуналари яхшироқ” деб вилоятдан юборишган бўлса керак-да.

Пойтахтда тиббиёт яхши бўлганда амалдорлар даволаниш учун хорижга борармиди?

Дарвоқе, поликлиника, шифохоналарда беморини суяб юрганлар нега асосан аёллар? Оиламиз учун пул топиш баробарида яқинларимизга беморлик етганда имкон қадар ёнларида турсак яхшироқ эркак бўлардик балки.

Касал бўлмаслик йўлларини маҳкам тутиш эса ҳаётимизни анча осонлаштиради: тўғри овқатланиш, кўпроқ сайр қилиш, ўзингизни яхши кўриш, соддаликка интилиш, садақа бериш каби.

Ё меҳрибон Аллоҳ, жума куни ҳурматидан барча беморларга шифо ато эт, мушкулларини арит!