Нина Мюррей, украин-америкалик шоира ва таржимон, Украинанинг Львов шаҳрида таваллуд топган. У тилшунослик ва бадиий ижод соҳасида илмий даража олган.“Ер қаъридаги шаҳзода Алкестида”, “Кичрайтма”, “Арзимас бидъат”, “Дамашқ жозибаси” номли китоблари нашрдан чиққан. Нина рус, украин, испан, литва ва инглиз тилларида эркин мулоқот қилади. Нина украин адибалари Оксана Забужконинг “Ташландиқ сирлар музейи” ҳамда Оксана Луцишинанинг “Иван ва Феба” асарларини инглиз тилига таржима қилган.
*****
бугун одатлардан бошқа ҳеч вақоим йўқ
кимгадир бу маъқул эҳтимол –
мия ўсар эмиш. маъво кенгаюр
янги ёвшан баргларин санаб
ҳузур қилиб сурмоққа хаёл
қораялоқ кўзин остида
панжарамда ўтирган кўйи
полапонлар очмоқ қасдида
эътиқод бу ғудда ҳойнаҳой
қалъатепа, гап пўсткалласи,
на қалъа, на тепа аслида
на бостириб киришга ва на
қамал қилиш учун арзир жой
зарраларга қарши
мудофаа
сариқгулда урчиган ўша
шайтончалар арвоҳга ўхшаб
қутуртирмоққа шай чорвани
чўчиб тушар мудроқ эчкилар
чинқираган торф қўшиғидан
илоҳ куйикиши ва қайғусига
қасдма-қасд яъни
юлдуз портлашини
чизилса қўлда
ҳануз ҳайрат
қасидасидай
ташқарига учади шу тоб
митти ҳалқалар
ягона мақсадли ҳар битта шуъла
муттаҳам қаллоб
Ростов итлари
қишки офтоб чиққан қисқа соатлар
узун-узун соя ташлайди итлар
ёқтирган жойида қотган ҳар бири
иши йўқ атрофда не бўлур содир
ётурлар бепарво, бамайлихотир
Январь
вертолётлар тунда
айланур гир-гир
ўрин қолдирмаслар шубҳагаёмон
худди санчқи мисол ахлат қутинда
дерларки сиз ахир
ўзингиз хатардан бўлгайсиз омон
Афзо
бўзчининг мокиси
турмушни
яхшиловчи босқичма-босқич
сокин саноатда вобаста –
ёнгинада эргашган кўппак
яхшилаб мойланган шайтонарава
ортаётган ўғит кувланар аста
кўз тўрт бўлиб ўтказилган вақт
сариқ “Шкода”лар
кутганимиз чоғ
тўзиб кетар фурсат
киссамизда асли зарғалдоқ
жўнатилмаган ҳеч
ёзуғ хат
Инглиз тилидан Аъзам Обид таржима қилди
Фото Интернетдан олинди