German Photographer Dirk Skiba in Uzbekistan

Бу менинг дўстим Dirk Skiba. У дунё бўйлаб саёҳати давомида таниқли шоир ва ёзувчиларни суратга олиб, бутунжаҳон ижодкорлар галереясида намойиш этади. Дирк халқ ёзувчиси Erkin A’zam, катта юракли ижодкорлар Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Набижон Бокий, Карим Баҳри, довюрак ука-сингилларим Муаззам Иброҳимова, Javlon Jovliyev ва бошқалар қаторида бир гуруҳ ёшлар ҳамда қафас ичидан дунёга мўраларкан, яна дарров ортига қайтиб кирволувчи дўстларимизнинг суратларини абадиятга муҳрлаш учун Ўзбекистонга келди.