Адабиёт соҳасида Нобель мукофоти

Адабиёт соҳасидаги Нобель мукофотига номинация қилиш ва лауреатларни танлаб олиш тартиби Адабиёт соҳасидаги Нобель мукофотига номзодларни фақатгина махсус малакали шахслар амалга оширади.

Номзодларнинг исм-шарифи ва номзодлик билан боғлиқ бошқа маълумотлар фақатгина 50 йилдан сўнг ошкор этилиши мумкин. Номзодларни номинация қилиш ва танлаб олиш жараёни Адабиёт бўйича Нобель қўмитаси мукофотга номзод тавсия этиш ҳуқуқига эга шахсларга бу борада таклифномалар юборади. Махсус малакага эга тавсия этувчилар Адабиёт соҳасида Нобель мукофотини бериш учун таклифлар киритиш ҳуқуқидан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:

1. Швеция академияси ҳамда тузилиши ва мақсадлари бўйича унга ўхшаш бошқа академия, муассасса ва жамият аъзолари;

2. Университет ва коллежларнинг адабиётчи ва тилшунос профессорлари;

3. Аввал адабиёт соҳасидаги Нобель мукофотини қўлга киритганлар;

4. Маълум мамлакатлардаги муаллифлар жамиятлари президентлари Лауреатни танлаб олиш Адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти лауреатларини танлаб олишга Швеция академияси масъул саналиб, унинг 18 нафар аъзоси мавжуд. Адабиёт соҳасидаги Нобель қўмитаси номинацияларни баҳоловчи ҳамда тавсияларни Швеция акамедиясига тақдим этувчи 4-5 аъзодан иборат.

Мукофотга кимлар лойиқ?

Адабиёт соҳасидаги Нобель мукофотига номзодлар Нобель қўмитасидан ижодкор номини тақдим этиш ҳақида таклифнома олган малакали шахслар тавсия этган ижодкорлардир. Номзод тавсия этиш ҳуқуқига эга, аммо бу борада таклифнома олмаган кишилар ҳам номинация тақдим этиши мумкин. Ҳеч ким ўз-ўзини ушбу мукофотга тавсия эта олмайди.

Адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти лауреатлари қандай танлаб олинади?

Сентябрь ¬– Номинация учун таклифномалар юбориш. Нобель қўмитаси махсус малакали юзлаб шахслар ва ташкилотларга мукофотга номзод тавсия этиш учун номинация шаклини юборади.

Февраль – Номинациялар юбориш шу ойда тугайди. Тўлдирилган номинация шакли келгуси йилнинг 31 январига қадар Нобель қўмитасига етиб бориши шарт. Шундан сўнг Қўмита номинацияларни кўздан кечириб, Академия тасдиғи учун рўйхат тақдим этади.

Апрель – Бошланғич номзодлар. Қўмита бошланғич босқичда 15-20 нафар ижодкорни танлаб олади.

Май – Финал босқичидаги номзодлар. Қўмита 5 нафар энг яхши деб кўрилган номзодни танлаб олади.

Июнь-август – Тавсия этилган асарларни ўқиш жараёни. Академия аъзолари ёз ойларида финал босқичига чиққан ижодкорларнинг асарларини ўқийди ва баҳолайди. Нобель қўмитаси, шунингдек, ҳар бир номзод ижоди ҳақида индивидуал ҳисобот ҳам тайёрлайди.

Сентябрь – Академия аъзолари йиғини. Финалга чиққан номзодларнинг асарларини ўқиб чиққач, Академия аъзолари тури номзодлар эришган ютуқларни муҳокама қилишади.

Октябрь ¬– Нобель мукофоти лауреати танлаб олинади. Номзод овозларнинг ярмидан кўпини олиши лозим. Шундан кейин лауреат исм-шарифи эълон қилинади.

Декабрь – Лауреатни муокофтлаш. Тақдирлаш маросими 10 декабрь куни Стокгольмда бўлиб ўтади.

Лауреатга медаль, диплом ва мукофот миқдори кўрсатилган ҳужжат топширилади. Нобелга тавсия этилган ижодкорлар оммага эълон қилинадими? Нобель жамғармаси низомига кўра, мукофотга тавсия этилган номзодлар тўғрисидаги маълуомотларни оммага ёки алоҳида шахсларга ошкор қилиш 50 йил давомида чекланади. Бу чеклов тавсия этган ва тавсия этилганларга, шунингдек, мукофотлаш билан боғлиқ текширув ва фикрларга ҳам тегишлидир.

https://www.nobelprize.org/nomination/literature/