Мендан ўзбеклар ичидан ҳам Нобель мукофоти лауреати чиқиши мумкинми, деб сўрашади Мана жавобим: “Аллоҳ тақдирига ёзган бўлса, негаям чиқмасин? Ўша пайтда ўзбек ёзувчиси ё шоири Ўзбекистонда бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо ҳозирги адабий жараён, халқаро адабий ҳамкорлик, таржимачилик ва ижодкорнинг дунё ижодкорлари ва умуман дунё билан бўйлашишга уринишининг аҳволи ўта қониқарсиз бўлгани боис, Ўзбекистондан лауреат ҳали-вери чиқмайди. Давлат кимларгадир халқ ёзувчи ё шоири, халқ қаҳрамони каби унвонларни беравериши мумкин, аммо халқаро мукофотга илиниш бу жуда узун ва катта йўлдир. Ёзувчилар уюшмаси деган ташкилотга аъзоларнинг ичида эса бу йўлга қадам қўйган бирор киши кўринмайдур. Гоҳ-гоҳ фалон ўзбек ёзувчиси нобелга тавсия этилибди, деган гапларнинг эса ҳаммаси пуч. Тез орада бу борада Нобель сайтидаги иккита муҳим мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола этаман.