Тинмай сўзлагум
Аёл зоти ва оғочларнинг
Нафис фарқи ҳақда валақлаб –
Юргум, яна шу сирли замин
Туришини ойдай чарақлаб,
Бир юрт ҳақда сўйлайман бетин
Унинг муҳрин бирон паспортда
Ҳали кимса кўрмаган лекин.
Сўргум: хонимлар-у жаноблар
Одамларга аталган бу ер
Сиз айтмоқчи – ҳамма инсгами?
Унда, қайда митти кулбачам,
Гар бор бўлса, хўш, жойим қаер?
Йиғилганлар чалади қарсак,
Яна уч дақиқа этади давом,
Эркинлик, озодлик, илиқ эътироф
Учгина дақиқа, ва… тамом.
Мажлис бизнинг қайтишга рози
Худди товуқ, дулдуллар дилгир
Тошдек қотган тушга қайтгандай…
Қўлларини сиққум бирма-бир,
Чуқур таъзим айлагум бажо
Ва сафарни эттиргум давом
Бошқа юртда, ўзгача маъво,
Пуфакча ва ёмғир фарқини
Сўзлар экан, сўрагум аста:
Азиз хонимлар-у жаноблар
Одамларга аталган бу ер
Ҳамма инсонларгами ростдан?
Маҳмуд Дарвиш, Фаластин (1941–2008)
Инглиз тилидан Аъзам Обид таржимаси

Сурат Википедиадан олинди
