Ўтган куни ўзбек адабиётининг Польшадаги катта тарғиботчиси, психолог олим ва таржимон Януш Кржизовский вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин! Илтимос, сизлар ҳам дуоларингизда эсланг бу серғайрат инсонни…
Дунёда 40 миллионга яқин одам сўлашувчи поляк тилига Алишер Навоийнинг “Қуш тили”, “Лайли ва “Мажнун” асарларини ва жуда кўп ғазалларини, Бобур шеъриятидан катта бир қисмни таржима қилган ва ўз ҳисобидан Варшавада китоб ҳолида нашрдан чиқарган Януш домлани Ўзбекистонда ким ҳам эсларди? Навоий жамғармасими? Навоий кутубхонасими? Навоий музейими? Ёзувчилар уюшмасими? Афсуски, йўқ!
Аммо ҳеч бўлмаса шу ёзганларим ташкилот ва тузилмалар Януш домланининг ўзбек халқи ва адабиёти олдидаги буюк хизматларини тан олиб, ўз архивларига зарҳал ёзувлар билан ёзиб қўйишса арзийди.
Тадқиқотчилар, ёш олимлар жуда бўш ва сийқаси чиққан мавзуларни чайнайвермасдан Януш домла ва бошқа саноқли хорижлик таржимонлар ижодига ҳам эътибор қаратишлари лозим.