Солтон ва Орол: имконият ва фожиа

Америкада Солтон денгизи бор, 10 йил аввал Орол каби қуриб бораётган эди. Илғор мамлакатлар биз фожиа деб айтадиган ҳодисаларда ҳам имконият борлигини кўради. Биз “Орол фожиаси” деймиз, калифорнияликлар эса “Солтон имконияти” дейди.

Ўшандаёқ Солтон денгизининг қуриган ҳудудларида ер остидаги буғ ёрдамида электр ишлаб чиқариб, атроф ҳудудларни чароғон ва фаровон қилиб юришганди.

Бизда Оролни қутқариш кампанияси доирасида ҳар йили чет элдан катта миқдорда ёрдам олинади, аммо имкониятлар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрилмайди.

БМТ минбаридан Орол фожиаси ҳақида шеър ўқилиши, маданият ва санъат орқали фожиага халқаро ҳамжамият эътиборини қаратилиши яхши, аммо мамлакат ичида турган ҳолда турли ташаббус ва дастурларни амалга ошириб юрганларни игнор қилмаслик, излаб топиш, қўллаш ва эркин шароит яратиш ҳар нарсадан муҳимроқдир.