Патришиа Бернард мени Тошкентда қандай топди?
Албатта, Гугл орқали!
Кўпинча хорижлик ижодкорлар бошқа юртга саёҳат қилмоқчи бўлса, у ерда шоир-ёзувчилар билан ҳам кўришишни режалаштиради. Олис Сиднейдан бир нечта учоқда Ўзбекистонга келишидан аввал Бернард хоним ҳам Гуглда инглизчада “ўзбек ёзувчиси” (Uzbek writer) деб қидиради, қидирув натижаси бошида эса контакт маълумотлари билан Ҳамид Исмоил турарди.
Ҳамид ака Лондонда бўлгани учун Патришиани камина билан боғлайди ва тез орада шу сурат олинган кундаги учрашув амалга ошади.
П.Бернард 2019 йили ҳам резиденция дастуримизга келиб, катта-кичик давраларда Австралия адабиёти ва маданиятини таништирди.
Бир учрашувда таниқли ёзувчимиз ундан “ўзбек ижодкорларидан кимларни биласиз?” деб сўради. Табиий, Бернард хоним 1-2 номни санайди холос. Ўша заҳоти ёзувчимизга савол беради: “Ўзингиз қайси австралиялик ёзувчини биласиз?” Бу ҳам табиий, тайинли жавоб чиқмайди ёзувчимиздан.
Сиз-чи, бу олис қитъа ҳақида кенгурулардан бошқа яна нимадир эшитганмисиз?