Ўзбек ёзувчиси Букер оладими?

Ўзбек ёзувчиси Букер оладими?

1969 йили Буюк Британияда таъсис этилиб, ҳар йили анъанавий тарзда инглиз тилида ёзилган энг яхши роман учун тақдим этиладиган 2023 йил Букер мукофоти учун 1 август куни лонглист эълон қилинди.

Букер мукофотига номзодларнинг асарлари Буюк Британия ёки Ирландияда босилган бўлиши шарт. Муаллифнинг қаердан эканлиги муҳим эмас.

Ҳар йили ҳакамлар 12 ёки 13 романдан лонглист тузишади. Кейинги босқичда 6 та роман қолади, шуларнинг энг яхши бири Букерни қўлга киритади. Ғолиб 2023 йил 26 ноябрь куни ошкор қилинади.

Мукофот пули: 50 000 фунт стерлинг; тахминан 64 000 доллар.

Бундан ташқари, алоҳида Халқаро Букер мукофоти ҳам бўлиб, у инглиз тилига таржима қилинган энг яхши роман учун тақдим этилади. Бунда 64 000 доллар муаллиф ва таржимон ўртасида тенг бўлинади.

Нобелчилар орасида биргина Видиадҳар Суражпрасад Найпол Букер мукофотига сазовор бўлган холос.

Сизнингча, келгуси 30-40 йил ичида бирорта ўзбек халқ ёзувчиси Букер мукофотига лойиқ кўриладими? Менимча, йўқ. Чунки ҳамма адабий ҳаракатимиз маҳаллий; адабий қобиқни ёра олмаймиз, эркин халқаро алоқаларга ёпиқмиз; турк дунёсидан кўтарила билмаймиз; инглиз тилида ёзиш тугул инглизчада ўзимиз ва асаримиз ҳақида ҳам сўзлаб беролмаймиз, ўзимиздаги “Ватанни севганимиз” учун ҳукумат берган мукофот ва имтиёзлардан бошимиз осмонга кўтарилиб кетган; медиа ва бошқа соҳалардаги очиқлик адабиёт соҳасида ҳам фақат орқага кетмоқда ва ҳ.

Қизиққанлар учун бу йилги Букер учун лонглист мана бу ерда:

https://thebookerprizes.com/the-booker-library/prize-years/2023