Дунёдаги барча инсонларни юз кишига ķисķартирилса…

Дунёдаги барча инсонларни тегишли ўлчовларни ҳисобга олган ҳолда 100 кишига ķисķартирилса, бу жамоа аҳолиси ķуйидаги кўринишда бўлган бўлур эди:

57 осиёлик

21 европалик

14 америкалик (шимолий ва жанубий)

8 африкалик

 

уларнинг

52 нафари аёл

48 нафари эркак

70 таси оķ бўлмаган танли киши

30 таси оķ танли киши

6 киши дунёдаги жаъми бойликнинг 59%ига эгалик ķилади ва уларнинг бари АĶШлик кишилар бўлади

80 кишида етарли уй-жой шароити бўлмайди

70 киши саводсиз

50 таси тўйиб овķатланмайди

1 таси ўлади

2 таси туғади

1 киши компьютерга эга

1 киши олий маъдумотли бўлади

агар дунёга шу нуķтаи назар билан ķаралса, бирдамлик, бир-бирини тушуниш, сабру ķаноат ва маълумотга катта эҳтиёж борлиги маълум бўлади, бу ҳаķда ўйлаб кўринг;

агар тонгда икки мучангиз соғ-омон уйғонган эсангиз, демак, сиз кўзини бундан буён очолмайдиган 1 миллион кишидан бахтиёрроķсиз;

фгар бошингизга уруш олови, турмадаги ёлғизлик азоби, ķийноķ ва очлик талвасаси тушмаган бўлса, демак сиз бу дунёдаги 500 миллион одамдан баътиёрроķсиз;

агар сиз ибодат ķилишга ҳайиķмай бораётган, ҳибсга олиниш ёки ўлим шарпасини сезмаётган экансиз, демак, дунёдаги 3 миллиард одамдан бахтлироķсиз;

агар музлатгичингизда ейишга овķатингиз, кийишга кийимингиз ва ётишга ётоғингиз бўлса, демак, дунёдаги 75% кишидан бойроķдирсиз;

агар банкда ҳисобингиз, чўнтакда пулингиз ва озроķ жамғармангиз бўлса, демак, бу дунёдаги бадавлат 8 % одамлар тоифасига кирасиз;

агар сиз ушбу матнни ўķиётган бўлсангиз, демак, яна икки карра бахти кулган инсонлардан бири экансиз, негаки

1)      кимдир сиз ҳаķингзида ўйлайди

2)      сиз дунёдаги ўķишни билмайдиган 2 миллиард одам сирасига кирмайсиз ва

3)      сизнинг компьютерингиз бор!

Кимдир ķачонлардир шундай деган экан:

–         худди пул керак эмасдай ишла;

–         ҳеч ким сенга ҳеч ķачон озор бермайдигандай севишда давом эт;

–         ҳеч ким кўрмаётган каби раķсга туш;

–         ҳеч кимса эшитмаётганидай ķўшиķ айт;

–         яшаётганинг заминни худди жаннат билиб яшашда давом эт!