Навоий “Садди Искандарий” достони юнон тилида!

Танишинг: Константинос Политис, архитектор, таржимон, маданият фидойиси

У “Космонавтлар” метроси тарафда ўзи барпо этган юнон маданияти маркази раисидир. Бу марказ ҳеч қандай элчихона ёки давлат тузилмасига қарашли эмас: мустақил ташаббус асосида яратилган жуда гўзал маскан.

Мени қаттиқ таъсирлантиргани шуки, Константинос Навоий “Садди Искандарий” достонини юнон тилига шеърий таржима қилибди! Тез орада онлайн ва босма вариантларини чиқаришни ўйлаяпти.

Рус ва инглиз тилида бемалол мулоқот қилади. Уиверситетларда учрашув ва адабий кечаларга чорланг, барака топасиз!