Ўзбекистондан лауреат ҳали-вери чиқмайди

Ўзбеклар ичидан ҳам адабиёт соҳасида Нобель мукофоти соҳиби чиқиши мумкинми?
Тақдирига ёзилган бўлса, негаям чиқмасин? Ўша пайтда ўзбек ёзувчиси, шоири ё драматурги Ўзбекистонда бўлмаслиги ҳам мумкин. Яъни дод деб бу ердан аллақачон кетган бўлади.
Аммо тахмин қилиш мумкинки, ҳозирги қолоқ адабий жараён, халқаро адабий ҳамкорлик, таржимачилик ва ижодкорнинг дунё ижодкорлари ва умуман дунё билан бўйлашишга уринишининг аҳволи ўта қониқарсиз бўлгани боис, Ўзбекистондан лауреат ҳали-вери чиқмайди.
Давлат кимларгадир халқ ёзувчи ё шоири, халқ қаҳрамони каби унвонларни беравериши мумкин, аммо халқаро мукофотга илиниш бу жуда узун ва катта йўлдир. Қолаверса, яхши ёзиш энди етарли эмас.
Маҳаллий қобиққа ўралиб қолиш ва асаридан аввал ижодкорнинг ўзи дунёга чиқиб, ўқувчилар билан ҳеч йўқ инглиз тилида равон сўзлашишга тайёр эмаслиги яна бир катта тўсиқдир.
Ёзувчилар уюшмаси деган ташкилотга аъзоларнинг ичида эса бу йўлга қадам қўйган бирор киши
кўринмайдур.