Абдурауф Фитратнинг каравоти қаерда?

Абдурауф Фитратнинг каравоти қаерда?
Севаргул опа Фитрат қизи айтишларича, анча йил аввал Бухорода Фитрат музейи ташкил қилинганда музей ходимлари опадан Фитратга тегишли буюмларни сўрашган. Севаргул опа оталарининг Эски Жўвадаги ҳовлиларида сақлаб келаётган никель каравотини музейга топширган эканлар.
Бир гал қайсидир ёзувчи (отини эслолмадилар) китоб ёзиш уяун Севаргул опадан тарихий ҳужжатларнинг аслини олиб кетиб, қайтариб ҳам бермабди. Опа тақдим этган материаллар асосида китоб чиқариб, бирон жойида Севаргул опанинг номларини эслаб ҳам ўтмаган ўша ёзувчи ким бўлса экан?
Икки йил аввал Бухорода Фитрат номидаги ижод мактаби очишмоқчи эди, нима бўлди ўша?
Фитрат мактаби очиш қийин бўлса, балки Жамол Камол ижод мактабини очишар?
Абдурауф Фитратнинг каравоти ҳозир қаерда? Бухорода музей борми ўзи?