Бугун халқаро талабалар куни экан. Мен “олтин давримни” 90-йиллар бошида ўтказганман.
Шаҳарда ўсганим билан ҳар йили пахта мавсумида жон деб далага ошиқардим: моҳир теримчи бўлиб кетганман! Бир кунда энг кўп терганим 125 кг бўлган, аммо баъзи курсдошларим кунига 150, ҳатто 200 кг теришарди!
Энг кўп китоб ўқиган, шеърлар тўқиган, қўшиқ куйлаб, дўстлар даврасида яйраган даврим ҳам пахта мавсумида бўлганди!
Пахтазорда ёзган шеърим:
Қулоқ оғриб пахтазорда
Жиндай пахта теролмадим,
Ё мулойим куратордан
Уйга рухсат сўролмадим.
Кечирингиз теримчилар,
Оғриқ ўтмай оёғимга
Пахтангиздан бир чимчилаб
Тиқиб қўйинг қулоғимга!
Сизда талабалик қандай кеч(ган)моқда? Шарҳларда ёзинг!