Шилиб-шилиб олсанг

Шилиб-шилиб олсанг-да бот-бот,

Минг-минг йиллар олтингугурт сурт,
Янги тоза тери битмас ҳеч,
Босиб ётар вижир-вижир қурт —
Қўтир тизим бул.
Қиёматнинг дошқозонида
Қиёмдайин милён йил қайнат —
Ўзгармайди асло
ҳукумат.
Исрофил-сур бузса-да дунё
Пинагини бузмас
мутеъ халқ —
Абадий Рўё.