Бир нечта ижодкор юритаётган Телеграм каналларини кузатиб бораман, яхши постлар тагига коментлар ёзаман, луқма ташлаб тураман: бефарқ эмаслигим шу-да.
Обуначилар сони депутат-шоира Гулбаҳор Саидғанида 110; Зебо Омоновада (кечинма ва руҳият) 55; Дилфуза Қосимовада 80; Ойбек уй-музейида 100; наср.уз гуруҳида 120; Бах Ахмедовда 110; Жумагул Сувоновада 185; Соябон остидаги аёлда 220; Ҳафиза Қўчқоровада (шимол шамоли шашти) 315; Бобомурод Саъдуллаевда 345; Дилфуза Комилда 760; Рустам Иқболда 840; Шохруҳ Усмоновда 1265; Жаҳонгир Номозовда 6750 (рекорд!)га яқин. Каминада 510 тача.
Юқоридаги каналларнинг кўпида асосан ўз ижоди ва ё бошқа дўстлар ижодидан намуналарни ўқиймиз. Шохруҳ, Дилфуза, Ҳафиза опа кабиларнинг гоҳ янги адабий мавзу, гоҳ қизиқарли адабий лойиҳа, гоҳ таржима ё ижодий сафарларга оид постларидан завқланаман. Наср.узда эса пост улашиш ва шарҳ ёзиш имкони бўлса-да, деярли ҳеч ким чурқ этмайди.
Лекин мен кўпроқ танқидий фикрлар, очиқ суҳбатлар, адабиёт ва ижодкор муаммолари ва ечимларини ўқигим, кўргим, дардлашгим келади.
Сиз қайси ижодкорнинг каналини кузатасиз? Менга қайси ижодкор каналини тавсия этасиз? Қайси каналда адабий танқид ё жиддий постлар бўляпти-ю кўрмай қоляпман?