Айова

ЮНЕСКО адабиёт шаҳри бўлмиш Айова, АҚШ. 21 ноябрь 2004 йил.

1967 йилда очилган бу халқаро ижодий дастурга 2004 йилга келибгина биринчи ўзбек ижодкорининг қадами етганди.

Яна бир нечта ўзбек ижодкори ушбу дастурга борган, аммо барчаси гўё қумга сингиб кетгандай: на бир-бирини қўллайди, на бирлашиб, эркинроқ шундай дастурлар очишни ўйлайди, на оломон сизга ташланганда, ортингизда туриб беради, ғилоф бандаси каби мудом бекиниб юрадилар: бир кор-ҳол бўлмасин-да! Бизнинг халқаро адабий ташаббусларимизни эса оммалаштириш тугул, кўриб билмаганга оладилар, азаматлар! :grinning: Майли, омон бўлишсин!

Суратдан икки ўзбек ижодкорини топинг. Биринчи топганга инглизча китоб совға қиламан.