Кристофер таржима қилган ўзбек шоираси ким?

​Шоир Кристофер Меррилл биринчи марта Ўзбекистонга келганда наманганлик бир шоира дўстим Янгиқўрғон Поромон қишлоғида жойлашган Робиддин Исҳоқ уй-музейига олиб чиқиб, зўр ижодий-мусиқий учрашув ташкиллаштирганди. Ўша куни шоиранинг ҳали мактабга чиқмаган Зебунисо отли қизчаси ёддан шеър айтиб, Кристоферни қойил қолдирган.

У билан Самарқандга кетарканмиз, ўша шоира дўстимдан СМС келди: ихчамроқ шеър. Кристофер қизиқиб, сатрма-сатр таржима қилиб беришимни сўради ва дарҳол шеърни инглизчага ўгирди. Мен таржимани шоирага СМС қилиб юбордим.

Хўш, шеърини дунёдаги энг йирик халқаро ижодий резиденция дастури директори бўлмиш Кристофер Меррилл таржима қилган ўша ўзбек шоираси ким эди? Ҳозир у бир газетанинг (кўпинча саҳифаларида турли фанлардан қизиқарли тестларни эълон қилади) бош муҳаррири. Биринчи топганга музқаймоқ олиб бераман!