2009 йили Жанубий Америкада жойлашган Колумбияга шеърият фестивалига бордим. Бир куни аёллар қамоқхонасига мушоира ва учрашувга олиб боришди.
Маҳбус хотин-қизлар ичида ҳам шеър ёзадиганлар бор эди, улар ҳам галма-галдан испанчада шеър ўқишди, Ўзбекистон қаерда деб сўрашди.
Қамоқхона шундоқ ерда эдики, бутун шаҳар кафтдай кўриниб турар, одамлар, машиналар ҳаракатини кун-у тун бемалол кузатса бўларди.
Бунинг нимаси қамоқ, ўйлагандим мен. Аммо, шу воқеани айтиб бергандим, бир чет эллик ёзувчи дўстим шундай деди: “Бундан ортиқ ҳам азобхона бўлиши мумкинми? Очиқдаги ҳамма нарсани кўрасан, лекин баҳра ололмайсан?”