Ўзбекистондаги энг катта расмий нашр ҳисобланган “Халқ сўзи”да босилган
мана бундай хабарлар мазмунида ва қуйидаги расмда нечта хато бор?
“…Америка Қўшма Штатларининг Аризона Штатида фаолият юритаётган “Дунё шоирлари” уюшмасининг бир йўла қўш соврини берилгани ҳақида хушхабар тарқалди. Яъни фалончи асарлари “Олтин юрак” ва ”Олтин кўприк” мукофотларига лойиқ топилган.”
Жавобларингизни ёзинг, кейин яна ўзим қисқа таҳлил қилиб бераман.
Давлатга қарашли ОАВларда исталган нарсани тушуниб-тушунмай ёзишларига кўникиб кетганмиз, аммо бизни жааа бунчалик содда-ишонувчан деб ўйлашмасин-да.
Мустақил газета ва сайтлар адабиёт ва санъат ҳақида танқидий, таҳлилий ё очиқроқ бир нарсани эплаб ёритолмагандан, бу мавзуда ёзадиган саноқли журналистларга кўпроқ ифода майдони берилмаганидан кейин, ҳолимизга маймунлар ҳам кулаверади-да!