“Шош, кет! Пўш, кет!

Ташқари совуқ ё ёмғир-қор ёғяпти дегани ҳаво тоза дегани эмас, асло! Тошкент анчадан буён дунёдаги ҳавоси тоза бўлмаган шаҳарлар рўйхати бошида турибди. Бу ўта хавотирли. Тошкент – “Шош, кет! Пўш, кет!”га айланиб, тезроқ жуфтакни ростлашга чорлаётибди.

Пойтахтга бориб, зўр шоир ё ёзувчи бўлолмадим, дея хафа бўлишингизга сира ҳожат қолмади. Қишлоғингиз, шаҳарчангизда ҳали ҳаво тозароқ экан, ўша ёқларда кўпроқ яшашни ўйлаб, ижодингизни қилиб юраверганингиз яхши!

Серсув, баҳаво ўлкаларга қонуний кетиш имкони туғилса эса, ҳеч иккиланмай қамчини босинг!