#Савол-жавоб
Халқаро танловларда қатнашсак бўладими ва унинг шартлари қандай?
Албатта бўлади!
Халқаро танловлар деганда:
иншо, шеър, ҳикоя танлови; таржима асар танлови; қўлёзма китоб танлови; босилган тайёр китоб учун халқаро мукофот; резиденция дастурига ариза топшириш; фестиваль/адабий анжуманда қатнашиш учун тревел/сафар грантига ариза бериш ва ҳоказо имкониятларни назарда тутиш мумкин.
Бунинг учун асосий шартлар:
1) ўша имконият борлигидан хабардор бўлмоқ лозим (масалан, мен шу каналда улашаётганлар)
2) линкка босиб, шартларни яхшилаб ўқиб, танишиб, кейин қатнашиш лозим
3) “халқаро” дегани бошқа тилда ёки жаҳон тилига айланган бирор тилда дегани (масалан, инглиз, француз, немис, хитой каби – энг кўпи инглизчада)
4) “тил билмаса ҳам қатнашса бўладими?” Ҳа, доим ёнингизда юрадиган шахсий таржимонингиз, ҳамма аризаларингизни, техник бошқа ишларингизни тайёр қилиб берадиган адабий агент/ёрдамчингиз бўлса, бўлади!
Аммо, бу ҳолатда ўша танлов ё резиденция имкониятига ариза топширишингиз беҳуда. Чунки сизни танлашмайди. Мабодо адашиб танлаб қолишса ва фестиваль ё резиденцияга таклиф этишса, замонавий ижодкор учун энг муҳим саналган бирор хорижий тилни ўрганмаганингиз учун хорижлик ўқувчилар ва жамоатчилик олдида ўзингизни уятга қўясиз. Албатта, улар сизнинг нўноқлигингизни юзингизга солишмайди, шунчаки келгусидаги тадбирларга тавсиялар рўйхатидан ўчиришади.
P.S. Тил билувчи дўстингизнинг ёрдами билан халқаро танловларга таржима қилинган асарингизни юбориш бундан мустасно.